Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 21:50 / 05.12.2017
6140
1 дақиқада ўқилади
Трамп АҚШнинг Исроилдаги элчихонасини Тель-Авивдан кўчирмоқчи
Фото: AP Photo/Andrew Harnik
АҚШ президенти Дональд Трамп Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббосни телефон орқали Американинг Исроилдаги элчихонасини Тель-Авивдан Қудсга кўчириш истагидан бохабар қилди. Бу ҳақида Reuters Фаластин раҳбари расмий вакилининг сўзларига асосланиб хабар берди.
Манбага кўра, Маҳмуд Аббос Трампни бундай қадам хавфли оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш