Жаҳон | 11:01 / 06.12.2017
17879
2 дақиқада ўқилади

8 та қўнғироқ. Изсиз ғойиб бўлган «Сан-Хуан» ҳақида янги маълумот пайдо бўлди 

Фото: Wikipedia

Аргентинанинг «Сан-Хуан» сув ости кемаси изсиз ғойиб бўлишидан бироз аввал, экипаж аъзолари Мар-дель-Платадаги ҳарбий-денгиз базасига саккиз марта қўнғироқ қилишган. Бу ҳақда TN хабар бермоқда.

«Бўлинма командири биринчи қўнғироқлар вақтида носозлик, қисқа туташув ва тутунли, бироқ оловсиз ёнғин бошлангани ҳақида хабар берди», - дея айтиб ўтди Аргентина ҳарбий-денгиз кучлари вакили Энрике Бальби.

Унинг қўшимча қилишича, экипаж шундан сўнг «фактлар нотўғри кўрсатилмаслиги» учун ёзма кўринишда маълумот берган.

Шу билан бирга, Бальбининг сўзларига кўра, сув ости кемаси экипажи «денгиздаги кунлар сонини камайтириш» мақсадида йўналишни ўзгартириш ҳақида сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Сан-Хуан» ғойиб бўлган ҳудуддаги портлаш кучи даҳшатли бўлгани тахмин қилинганди. Аргентина ҳарбий-денгиз кучлари изсиз ғойиб бўлган «Сан-Хуан» сув ости кемасининг қидирув ишлари олиб борилаётган ҳудудда тротил эквиваленти бўйича кучи 100 килограмм бўлган синов портлашни амалга оширди ҳамда сув ости кемасининг йўқолиши чоғида юз берган портлаш бундан ҳам кучлироқ бўлганини аниқлади. 

Мавзуга оид