Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия ИШИДдан тўла озод этилди
Фото: AFP
Сурияда ИШИДга тегишли ҳудуд қолмади ва мамлакат жангарилардан тўла озод этилди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Қуролли кучлари Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовга асосланган ҳолда хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, генерал Хасан Сухелнинг ҳарбийлари ва кўнгиллилардан иборат 5-штурм корпуси Дайр-аз-Зорда жангариларнинг охирги қисмларини яксон этган ва Солиҳия, Ал-Хрейт, Ал-Катя ҳамда Мусалаҳ аҳоли пунктларини озод қилган. Шундан сўнг, бу қўшинлар жанубдан ҳужум қилиб келган Сурия ҳукумати армияси билан бирлашган.
«Шу тариқа, бугунги кунга келиб Сурияда ИШИД назоратидаги битта ҳам пункт қолмади», — деган Бош штаб бошлиғи.
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу олий қўмондон, президент Владимир Путинга бу ҳақда ҳисобот берган.
Мавзуга оид
21:31 / 06.05.2026
Сурия хавфсизлик кучлари Идлибда ўзбекистонлик жангариларни қўлга олди
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
11:15 / 17.04.2026
АҚШ Суриядан барча қўшинларини олиб чиқди
09:45 / 31.03.2026