Ўзбекистон | 19:40 / 07.12.2017
45040
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев турли унвонлар, орден ва медалларни ўз эгаларига топширди

Фото: Президент матбуот хизмати

7 декабрь куни Тошкентда Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида давлат мукофотларини тантанали топширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Президент йиғилганларни юксак унвонлар, орден ва медалларга сазовор бўлгани муносабати билан самимий қутлади. Улар орқали барча ўзбекистонликларни Конституция қабул қилинганининг 25 йиллиги билан муборакбод этди.

Шавкат Мирзиёев амалга оширилаётган барча ислоҳотлар Конституция ва Ҳаракатлар стратегиясига асосланишини алоҳида таъкидлади. Президент якунига етиб бораётган йилда амалга оширилган ишларга тўхталар экан, халқ билан мулоқотда бўлиб, одамларнинг оғирини енгил қилишга асосий эътибор қаратилганини қайд этди.

«Халқимиз Яратгандан аввало тинчлик-хотиржамликни сўрайди. Шундан сўнг, ўз уйим, бошпанам бўлса, оилам, бола-чақам билан соғ-саломат яшасам, дейди. Биз халқимизнинг ана шундай орзу-ниятларини рўёбга чиқариш учун иккита масалага, яъни ички ишлар ва соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга катта эътибор қаратаяпмиз», деган президент.

Мавзуга оид