Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оксана Чусовитина Жаҳон кубоги финалига чиқди
50 ёшли афсонавий спортчи ўтган йили Озарбайжонда ўтган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогида олтин медалга сазовор бўлганди.
Фото: МОҚ матбуот хизмати
Боку шаҳрида ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг дастлабки саралаш баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида финал йўлланмасини қўлга киритди.
Чусовитина квалификацияда 13.049 балл билан учинчи поғонани эгаллади.
Мазкур йўналишдаги финал 7 март санасига белгиланган.
Маълумот учун, Оксана Чусовитина саккиз карра Олимпиада иштирокчиси саналади. У 1992 йилда Барселонада Бирлашган жамоа таркибида жамоавий мусобақада олтин медални қўлга киритган, 2008 йилги Пекин Олимпиадасида Германия терма жамоаси таркибида кумуш медалга эга чиққан.
50 ёшли афсонавий спортчи ўтган йили Озарбайжонда ўтган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогида олтин медалга сазовор бўлганди.
Мавзуга оид
17:57 / 08.03.2025
Спорт гимнастикаси. Оксана Чусовитина – жаҳон кубоги ғолибига айланди
20:50 / 10.06.2024
Чусовитина 53 ёшида 2028 йилги Олимпиадада қатнашиш истагини билдирди
17:46 / 23.05.2024
Оксана Чусовитина жароҳати сабаб Париж олимпиадасида қатнаша олмайди
22:15 / 09.03.2024