Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европанинг ўртача маош энг паст бўлган давлатлари маълум қилинди
Texty.org.ua таҳлилий маркази Европа давлатларида солиқлар тўлангандан кейин ўртача ойлик маош қанчани ташкил қилишини ўрганиб чиқди.
Аниқланишича, бу борада Украина Европа давлатлари орасида энг қолоғи ҳисобланади. Бу ерда солиқлар тўлангандан кейин қоладиган ўртача маош 190 еврони ташкил қилади. Ушбу кўрсаткич Молдовада 216 еврони, Озарбойжонда 232 еврони, Россияда 474 еврони ташкил қилар экан. Россияни бу борада Европанинг 10 та етакчи давлати ортда қолдирган.
Россиядан кейинги ўринларни Украина, Молдова ва Озарбойжондан ташқари. Арманистон, Грузия, Беларусь, Қозоғистон, Албания, Македония ва Сербия эгалламоқда.
Энг катта ўртача маошлар эса Швейцария (4421 евро), Исландия (3440 евро) ва Норвегияда (3405 евро) эканлиги аниқланган.
Мавзуга оид
11:22
Зеленский: АҚШ ва Россия урушни тўхтатиш учун бир хил талаб қўймоқда
20:42 / 21.02.2026
АҚШ ҳарбий самолётлари Европа ва Арабистондаги базалар орасида мунтазам қатнамоқда – ОАВ
15:22 / 21.02.2026
Европа Украина ёрдамида дронларга қарши арзон ҳимоя тизимини яратади
15:16 / 21.02.2026