Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Минус 11. «Сити»ни энди ким тўхтата олади?
Англия Премьер-лигасининг 16-турининг марказий учрашуви «Олд Траффорд»да бўлиб ўтди. Унда «Манчестер Юнайтед» ашаддий рақиби «Манчестер Сити»ни қабул қилди. Дерби Хосеп Гвардиола шогирдларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
«Сити» ўйиннинг 43-дақиқасида ҳисобни очганди — бу вазиятда Давид Сильва аниқ ҳаракат қилди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда «МЮ» жавоб қайтаришга муваффақ бўлди — Маркус Рашфорд ҳисобни тенглаштирди.
«Шаҳарликлар» ҳимоячиси Николас Отаменди 54-дақиқада якунда жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.
Эндиликда «Манчестер Сити» турнир жадвалида барчадан катта фарқ билан илгарилаб кетди, бугун мағлубиятга учратилган «Манчестер Юнайтед» иккинчи ўринда 11 очко фарқ билан ортда қолмоқда.
Англия чемпионати
16-тур
Манчестер Юнайтед – Манчестер Сити 1:2
Голлар: 0:1 – 43 Сильва, 1:1 – 45 Рэшфорд, 1:2 – 54 Отаменди.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рохо (Линделеф, 46), Смоллинг, Валенсия, Янг, Эррера (Мата, 82), Матич, Лингард (Ибраҳимович, 76), Рэшфорд, Лукаку, Марсияль.
Манчестер Сити – Эдерсон, Компани (Гюндоган, 46), Отаменди, Уокер, Делф, Сильва, Фернандиньо, Стерлинг, де Брюйне, Сане (Бернарду Силва, 88), Габриэл Жезус (Мангаля, 59).
Огоҳлантиришлар: Уокер (4), Рохо (36), Рэшфорд (63), Сильва (73), Эррера (79), Янг (90).
Мавзуга оид
18:53 / 18.03.2025
Ҳусановнинг трансфер нархи 35 миллион еврога етди. Бу – Марказий Осиё учун янги рекорд
17:30 / 31.10.2020
«МЮ» «Арсенал»га қарши, «Ливерпуль» учун жиддий синов. Ҳафта ўйинлари анонси
16:54 / 04.07.2020
Учта чиптага 7 даъвогар. АПЛда ЕЧЛ йўлланмаси учун кимда қандай имконият?
01:40 / 05.06.2020