Шанхайда дунёдаги энг катта контейнер терминали очилди
Шанхайнинг Яншань портида дунёдаги энг катта автоматлаштирилган контейнер терминали очилди. Маҳаллий "Пэнпай" ахборот порталининг ёзишича, терминал 10 декабрдан синов режимида ишлашни бошлади.
Терминал соҳил бўйлаб 2350 метрга чўзилган бўлиб, унинг майдони 2,23 млн квадрат метрни ташкил қилади. Терминал тўлиқ қувват билан ишлай бошлагандан кейин унинг юк айланмаси ойига 4 млн TEU’га (20 футлик стандарт контейнер) етади. Истиқболда бу кўрсаткични 6,3 млн тага етказиш режалаштирилган.
Терминал Хитойда ишлаб чиқарилган энг замонавий қурилмалар билан жиҳозланган ҳамда унда юклаш-юк тушириш ишлари юқори даражада автоматлаштирилган. Терминалда 26 та кўприкли кран, 120 та рельсли кран ва 130 та автоматик бошқарилувчи транспорт воситасидан фойдаланилади.
“Автоматлаштирилган терминал нафақат портнинг умумий юк айланмасини оширишга, балки атроф-муҳитга чиқариладиган карбонат ангидрид гази миқдорини 10 фоизга камайтиришга имкон беради”, деб маълум қилди терминал очилишида “Шанхай халқаро порти” компанияси президенти Чэнь Уюань.
Шанхай контейнер портлари дунё рейтингида етакчи ўринни эгаллайди. 2016 йил натижаларига кўра, бу ерда юк айланмаси 37 млн та TEU’ни ташкил қилган.
Мавзуга оид
00:31 / 16.09.2024
Шанхай аэропортларида «Бебинка» тайфуни туфайли барча рейслар бекор қилинмоқда
18:43 / 01.05.2023
Ҳашаматли, тезкор, ақл бовар қилмас — Шанхай автокўргазмасида қандай автомобиллар тақдим қилинди?
19:34 / 04.11.2020
Ўзбекистон электрон тижорат соҳасида истиқболли таклифларни амалга оширишда ҳамкорликка тайёр – Шавкат Мирзиёев
19:27 / 04.11.2020