37 давлатда можаролар очарчиликка олиб келди (рўйхат)
БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича ташкилотининг (FAO) “Ҳосил прогнозлари ва озиқ-овқат бўйича вазият” янги ҳисоботига кўра, тахминан 37 та давлат озиқ-овқатлар бўйича ташқи ёрдамга муҳтождир.
Можаролар давом этиши озиқ-овқат бўйича жиддий таъминланмаганликнинг ҳамон асосий сабаби бўлиб қолмоқда ва Нигерия шимолий қисми, Жанубий Судан ҳамда Яманда очарчиликни юзага келтирди, шунингдек, Афғонистон, Марказий Африка Республикаси, Конго Демократик Республикаси ва Сурияда очарчиликнинг тарқалишига олиб келди.
Айни дамда озиқ-овқат масаласи бўйича ташқи ёрдамга эҳтиёжи бор ушбу ўттиз етти давлат қуйидагилардир: Афғонистон, Буркина-Фасо, Бурунди, Камерун, Марказий Африка Республикаси, Конго Демократик Республикаси, Чад, Конго, Корея Халқ Демократик Республикаси, Жибути, Эритрея, Эфиопия, Гвинея, Ироқ, Кения, Лесото, Либерия, Ливия, Мадагаскар, Малави, Мали, Мавритания, Мозамбик, Мьянма, Нигер, Нигерия, Покистон, Сьерра-Леоне, Сомали, Судан, Свазиленд, Сурия, Уганда, Яман ва Зимбабве.
Мавзуга оид
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024