Жамият | 21:09 / 11.12.2017
31487
2 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Адиблар хиёбонига яна 3 шоир ҳайкали кўчирилди

Тошкентнинг Алишер Навоий номидаги Миллий боғида Адиблар хиёбонини барпо этиш ва унга шаҳарнинг турли ҳудудларидаги ҳайкалларни кўчириш ишлари амалга оширилмоқда. Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 18 апрелдаги қарори билан амалга оширилмоқда. 

Айни вақтда таниқли тилшунос олим ва жамоат арбоби Озод Шарофиддинов, Ўзбекистон халқ шоирлари Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов ва Муҳаммад Юсуфларнинг хотира мажмуаларини ташкил этиш борасида ишлар қизғин давом этмоқда. 

Бундан ташқари, шоир Ҳамид Олимжон ва шоира Зулфия хоним, ёзувчи, академик Ғафур Ғулом ҳайкалларини кўчириш ҳамда белгиланган мажмуалар ҳудудида ўрнатиш ишлари амалга оширилди. Ҳозирда мажмуалар атрофини ободонлаштириш ишлари бажарилмоқда. 

Шу билан бирга хиёбонда ёзувчилар Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Саид Аҳмад ва шоира Саида Зуннуновалар ёдгорлик мажмуалари қуриб битказилган.

Эслатиб ўтамиз, 1991 йили Миллий боғ ҳудудида шоир Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилган эди. Президент қарори билан Адиблар хиёбонида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг янги биноси қуриб фойдаланишга топшириш белгиланган. 

Мавзуга оид