Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Намангандаги ночор оилаларга моддий кўмак кўрсатилди
Ночор, қаровсиз, моддий ёрдамга мухтож ва фақир одамларга хайр-саҳоват кўрсатиш эзгу амалларнинг энг маъқулидир. Зеро, фақирларнинг дил розилигини топиш, уларнинг дуосини олиш мўминнинг номаи аъмолини безовчи эзгу амаллар сирасига киради. Бу халқимизда одат тусига кирган.
Жорий йилнинг 9 декабрь куни Наманган шаҳрида хайрия тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда ўткир воиз, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани бош имом хатиби Одилхон Исмоилов, Наманган шаҳар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди мутасаддилари ва масъул ходимлар иштирок этишди.
Хайрия тадбири давомида Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи ночор оилалар ҳолидан хабар олинди, улар билан дилдан суҳбатлашилди. 10 та ночор оилага Президентимиз томонидан ажратилган махсус ёрдамлар етказилди. Уларга қишки озиқ-овқат заҳираси ва моддий ёрдам пуллари берилди.
Суҳбат давомида хонадон соҳиблари кўрсатилган бундай эътибор ва ёрдам учун чексиз миннатдорлик билдиришди.











Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026
Наманганда сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
13:53 / 23.06.2026