Жаҳон | 17:10 / 14.12.2017
87514
3 дақиқада ўқилади

Путин «ҳаммага тупурган» Саакашвили ҳақида гапирди ва америкалик журналистга «ташланди»

Фото: Газета.Ru

Россия президенти Владимир Путин Грузия собиқ президенти ва Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвилининг хатти-ҳаракатларини «украин ва грузин халқининг юзига тупуриш» деб атади.

«У мустақил Грузия давлати президенти эди, энди майдонларда чопиб юрибди ҳамда «Мен украиналикман!» деб бақирмоқда. Сизларда нима, ақли жойида украиналиклар йўқми?», - деган Путин.

Шунингдек Россия раҳбари АҚШдан бўлган журналист аёлнинг саволига жуда кескин жавоб қайтарди. Америкалик журналист Россия Корея ярим оролидаги вазиятга ечим топишда воситачи бўлиши мумкинлиги билан қизиққан.

«Сиз шунга ҳеч эътибор берганмисиз, сизларнинг сенатор ва конгрессменларингиз жуда чиройли ташқи кўринишга эга, костюмлар, ақлли одамлардек тасаввур уйғотади. Улар бизни Шимолий Корея ҳамда Эрон билан бир қаторга қўшиб қўйишди ҳамда энди КХДР ва Эрон ядро дастури билан боғлиқ муаммоларга ечим топишда ёрдам сўрашмоқда. Сизларнинг эс-ҳушингиз ўзи жойидами?», - дея айтиб ўтди Путин.

Унинг қўшимча қилишича, Россия КХДРнинг ядровий мақомини тан олмайди ҳамда унда юз бераётган барча нарсани аксилсамарали деб ҳисоблайди. Бироқ, Путиннинг сўзларига кўра, АҚШнинг ўзи Шимолий Кореяни фитналарга ундаган. Унинг эслатишича, 2005 йилда КХДР ўзига маълум бир мажбуриятларни олди, АҚШга эса орадан бир неча ой ўтиб «бу кам бўлиб» кўринди ҳамда улар Шимолий Корея бу келишувлардан ташқари ҳам яна нимадир қилишини лозимлигини айтишди.

«Шимолий Корея буларнинг барига тупурди ҳамда ўзининг ядровий дастурини ривожлантира бошлади. Сизлар буни нега қилдингиз?», - дея қўшимча қилиб ўтган у.

Бироқ, Путин АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг музокаралар столига ўтиришга тайёрлик бўйича баёнотини конструктив, деб атади. Россия етакчисининг сўзларига кўра, агарда мулоқот конструктив руҳда кечса, Россия музокараларда воситачи бўлишга тайёр.

Мавзуга оид