Жаҳон | 23:04 / 15.12.2017
9565
2 дақиқада ўқилади

Daimler электр юк машиналарини АҚШ, Европа ва Японияга етказиб бермоқда

Фото: Getty Images

Илон Маскнинг компанияси ўзининг янги Tesla Semi электр юк машинасига буюртмалар олаётган бир пайтда, Германиянинг Daimler автомобилсозлик концерни ўзининг электр юк машиналарининг илк партиясини мижозларга етказиб беришни бошлади.

Daimler’нинг 6 та юк машинасини олган биринчи мижозлардан бири DHL компанияси бўлди. Daimler Fuso eCanter деб номланган бу машинадан яна 3 тасини DB Schenker, Rhenus ва Dachser транспорт компаниялари харид қилди. Бундан аввал АҚШнинг UPS курьерлик компанияси ҳам бу машиналардан олганди. Яна 25 та машина Японияга жўнатилади. Машиналардан бу ерда Seven-Eleven дўконлар тармоғи юк ташишда фойдаланади. 

Fuso eCanter кичик ўлчамли электр юк машинаси бўлиб, Daimler’га тегишли Mitsubishi Fuso компанияси томонидан яратилган. Юк машинаси бир қувватланишда 100 километргача йўл боса олади, у 4,5 тонна юк кўтара олади.

Юк машиналари ҳали оммавий ишлаб чиқарила бошланмаган, шунинг учун eCanter нархи ошкор қилинмаяпти. Бу ҳақдаги батафсил маълумот 2019 йилда конвейер тўлиқ қувват билан ишлай бошлаганидан кейин маълум қилинишига ваъда берилди.

Мавзуга оид