21:10 / 15.12.2017
35390

“Ўзбекконцерт” “Ниҳол” мукофоти совриндорининг лицензиясини тугатди

Таниқли хонанда, “Ниҳол” мукофоти совриндори Бунёдбек Саидов номига берилган лицензия тугатилди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ахборот хизмати маълум қилган.


“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарори билан тасдиқланган низомнинг 37-бандига асосан Лицензиат “Ниҳол” мукофоти совриндори Бунёдбек Саидов номига берилган лицензия 2017 йил 15 декабрдан тугатилганлигини билдиради.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига амал қилиш барчамизнинг бурчимиздир”, дейилади тақдим этилган маълумотда.

 

Мавзуга оид
Top