Жамият | 14:17 / 27.10.2016
9183
2 дақиқада ўқилади

Андижонда “Ниҳол” мукофоти Республика танловининг саралаш босқичи ғолиблари аниқланди

Куни кеча Андижон вилоят мусиқали драма театрида “Ниҳол-2016-2017” Республика танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Танловининг вилоят саралаш босқичида вилоятнинг шаҳар ва туманларида ўтказилган саралаш босқичларининг 64 нафар ғолиблари иштирок этиб, ёш истеъдод эгалари танловнинг 5 та йўналиши бўйича ўз маҳоратларини ҳакамлар ҳайъати ва томошабинлар ҳукмига ҳавола қилдилар.

Республика танловининг вилоят саралаш босқичининг нуфузли ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, саҳнада ўз санъатини юқори савияда намоён қилган иштирокчилар асосий босқичида иштирок этиш учун тавсия этилдилар.

“Эстрада” йўналиши бўйича Андижон шаҳридан Достонбек Аҳмадалиев, “Мусиқа ижрочилиги” йўналишида - Шаҳзодбек Тўйчиев(Андижон шаҳри), Азимжон Каримов(Шаҳрихон тумани), Машҳурбек Козимжонов(Андижон тумани), “Анъанавий хонандалик” йўналиши: Жаҳонгир Тўхташев (Избоскан тумани), Моҳларой Бўтаева (Бўз тумани),Султонов Сирожиддин (Жалақудуқ тумани),“Рақс” йўналишида – Одина Ортиқназарова(Андижон шаҳри), Омина Рўзиева(Хўжаобод тумани), “Опера” ижрочилигида Шоҳида Нурматова(Жалақудуқ тумани) ва Булоқбоши туманидан Бекзод Ибрагимовлар нуфузли танловнинг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Танлов якунида “Ниҳол” мукофоти танловининг Республика кенгаши аъзоси – Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Махамаджан Нишановлар саралаш босқичи ғолибларини қутлаб, фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширдилар.

Элмурод Эрматов, Андижон

Мавзуга оид