Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасаяди
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 17 декабрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 8-13, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.