Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уйга ромларни олиб келишини айтиб, 8,5 млн сўмни ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди
Фото: ТВК
Қибрай туманида уйга ромларни олиб келишини айтиб, саккиз ярим миллион сўмни ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, туманда 2017 йилнинг 13 июль куни 1985 йилда туғилган Мансур Довуров (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) фирибгарлик йўли билан, уй бекаси, 1987 йилда туғилган Шоира Алимованинг ишончини суиистеъмол қилиб, «алюмин профиль ромлар ишлаб чиқариш корхонасида ишлайман, уйга ромларни олиб келиб бераман» – деб алдаб, Шоира Алимовадан саккиз миллион беш юз минг сўм пулини олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган.
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026