Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда 1950 йилдан бошлаб автоҳалокатлар қурбонлари сони ҳисоблаб чиқилди
Германия йўлларида йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 1950 йилдан то ҳозирги кунгача деярли 780 минг киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда тарихчи Петер Ицен тадқиқотига иқтибос келтирган ҳолда Der Spiegel нашри маълум қилди.
Маълум қилинишича, бу давр ичида жароҳатлар олган сони 31 млн кишидан ошган.
Германияда йўл-транспорт ҳодисаларидаги кўп сонли ўлимлар муаммосини ҳал қилиш мақсадида 1972 йилда қишлоқ жойларидаги йўлларда тезлик чеклови киритилган, 1973 йилда эса қондаги алкоголь миқдори 0,8 промилле билан чекланган. 1974 йилдан мамлакатда босқичма-босқич хавфсизлик камарларини тақиш мажбурияти, антиблокловчи тормоз тизими киритиб борилган, 1980 йилда эса хавфсизлик ёстиқчалари жорий қилинган.
Шунга қарамай, Германияда йўл-транспорт ҳодисалари қурбонлари сони юқори бўлиб қолмоқда. Статистик маълумотларга кўра, 2016 йилда Германияда ЙТҲлар оқибатида 3 мингдан кўпроқ киши ҳалок бўлган, 400 минг киши жабрланган.
Мавзуга оид
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
15:21 / 03.06.2026