Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
2025 йилда Германия фуқаролигини 332,5 минг нафар чет эллик олди. Бу сўнгги 25 йил ичидаги энг юқори кўрсаткич бўлиб, фуқаролик олганлар орасида сурияликлар, туркияликлар ва россияликлар етакчилик қилди.
Германия Федерал статистика идораси маълумотига кўра, 2025 йилда мамлакат фуқаролигини олган чет элликлар сони 332,5 минг нафарни ташкил этган. Бу 2024 йилга нисбатан 14 фоизга кўп бўлиб, 2000 йилдан буён қайд этилган энг юқори натижа ҳисобланади.
Фуқаролик олганлар орасида энг катта улушни сурияликлар ташкил этган — 65,6 минг киши. Кейинги ўринларда Туркия ва Россия фуқаролари жойлашган бўлиб, уларнинг сони мос равишда 34,1 минг ва 19,7 минг нафарга етган.
Экспертлар Туркия ва Россия фуқаролари орасида натурализациянинг кескин ўсишини Германия фуқаролик қонунчилиги либераллаштирилгани билан изоҳламоқда. 2024 йил июнидан бошлаб чет элликларга ўз ватани фуқаролигидан воз кечмасдан Германия паспортини олиш ҳуқуқи берилган. Шунингдек, мамлакатда қонуний яшашнинг минимал муддати саккиз йилдан беш йилга қисқартирилган.
Шу билан бирга, 2025 йилда Германияга кўчиб келганлар сони ҳам камайган. Мамлакатга 1,48 миллион киши келган бўлса, 1,25 миллион киши уни тарк этган. Натижада соф миграция кўрсаткичи 230 минг кишини ташкил этиб, бир йил олдинги даврга нисбатан 45 фоизга пасайган.
Статистикага кўра, Германия фуқаролари 2025 йилда асосан Швейцария, Австрия ва Испанияга кўчиб кетган.
Мавзуга оид
21:21 / 03.06.2026
Швейцарияда ер остида дунёдаги энг катта батарея қурилмоқда: у қуёш ва шамолдан қувват олади
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
08:28 / 03.06.2026
Руминия 298 та Lynx жанговар машинасини харид қилади
08:38 / 02.06.2026