Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қайнсинглисига тан жароҳати етказган аёл судланадиган бўлди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбирида Чилонзор туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан қайнсинглисига тан жароҳати етказган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси KUN.UZ’га хабар берди.
Чилонзор туманида 6 декабрь куни соат 21.00 ларда, Чилонзор М-45-уйда, 1995 йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Зебинисо кўчасида яшовчи А.С., қайнсинглиси 1995 йилда туғилган, Чилонзор М-45-уйда яшовчи А.А.ни уриб, тан жароҳати етказганлиги аниқланиб, ушланди.
Суд-тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, фуқаро А.А. «соғлиғини қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил» тан жароҳати олган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.С.га нисбатан Чилонзор туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси, 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026