Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадаги уй ертўласидан ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди
Москва жануби-ғарбидаги турар-жой уйи ертўласидан эркак кишининг жасади топилди, у целлофанга ўраб қўйилган бўлган. Бу ҳақда «Москва» янгиликлар агентлиги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбага таянган ҳолда хабар бермоқда.
Манбанинг хабар беришича, 16 декабрь куни Академик Семёнов кўчасида жойлашган уйда истиқомат қилувчи фуқаролардан бири полицияга мурожаат қилган. Эркак уйнинг ертўласида номаълум шахснинг жасадини топганини хабар берди. Унинг сўзларига кўра, аввалроқ ертўлада ишчилар таъмирлаш ишларини олиб боришган.
«Ертўлада ўзбекистонлик 38 ёшли шахснинг жасади целлофанга ўраб қўйилган бўлган. Эркакда бош мия очиқ жароҳати, танасида эса – чуқур тиғли жароҳатлар топилди. Тахминларга кўра, қотилликни содир этишда болтадан фойдаланилган. У тахминан икки кун муқаддам ўлдирилган», - дея хабар берди манба.
Таъкидланишича, Тергов қўмитаси ходимлари қотиллик бўйича жиноий иш қўзғатишди.
Мавзуга оид
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026
Москвага қиш қайтди – фотолар
12:07 / 23.04.2026