Спорт | 12:30 / 18.12.2017
32473
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик жангчи навбатдаги рақибини нокаутга учратди

17 декабрь куни ўзбекистонлик аралаш жанглар устаси Мурод Хонтўраев ўзининг навбатдаги жангини Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида ўтказди.

AFCA чемпионлиги учун кечган мазкур баҳсда Хонтўраевга украиналик Юрий Горбенко рақиблик қилди.

Украиналик спортчи фаолияти давомида 53та профессионал жанг ўтказиб, шундан 11тасида ғалаба нашидасини сурган.

Хонтўраев бу рақибини муддатидан олдин нокаутга учратди.

Хонтўраев бундан олдинги жангини 22 ноябрь куни Бишкекда WEF GLOBAL 10-турнири доирасида ўтказган эди.

Мавзуга оид