19:01 / 18.12.2017
16247
Реклама

“Зелений чай” томонидан ўтказилган акция ғолибларига совғалар топширилди

Фото: Зелений чай

Пойтахтимизнинг “Афсона савдо маркази”да  2017 йил 17 декабрь куни “Зелений чай” компанияси  томонидан ўтказилган “Акция О”нинг  тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“Акция О” ғолибларини тақдирлашнинг  дастлабки босқичида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ғолиблари, ҳомий ташкилот вакиллари, акция ташкилотчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар. Акцияни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, юртимиз иқтисодиётига ҳисса қўшиш, яъни кичик бизнес субъектлари ҳамда тадбиркорлик фаолияти ривожига кўмаклашишдан иборат. Акциянинг яна бир муҳим жиҳатларидан бири шундаки, у нафақат савдо ҳажмини ошириш, қолаверса, узоқ йиллар давомида компания харидорига айланган истеъмолчиларни кундалик юмушларида асқатадиган керакли маиший техникалар билан мамнун қилишдан иборат.

Фото: Зелений чай
Фото: Зелений чай
Фото: Зелений чай

Тадбир ҳақиқий маънодаги янги йил байрамига айланиб кетди. Ушбу кун нафақат ғолибларни тақдирлаш, қолаверса, йиғилганларга байрам кайфиятини улашиш билан ҳам аҳамиятли бўлди. Айниқса, элимиз ардоғидаги санъаткорлар, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳом Фармоновларнинг ташрифи маросимга янада кўтаринкилик олиб кирди ва шубҳасиз ғолибларга икки карра қувонч улашди. Шунингдек, акция ғолибларини тақдирлашдан ташқари, келган меҳмонлар учун бошловчилар Дилноза Кубаева ва Нодиршоҳлар томонидан қизиқарли викториналар ўтказилиб, уларга ҳам компания томонидан чангютгич ва дазмол каби қимматбаҳо буюмлар совға қилинди.

Фото: Зелений чай
Фото: Зелений чай
Фото: Зелений чай

“Акция О”га ўхшаш узоқ муддат давом этувчи ва катта соврин жамғармасига эга промоакция Ўзбекистонда илк бор “Зелений чай” компанияси томонидан ўтказилмоқда. Акция соврин жамғармасининг ҳажми 1000 та автомат кир ювиш машинаси, 6 000 та дазмол, 2 000 та чангютгич ва 3 000 000 та 250 граммли “Зелений чай” кир ювиш кукунидан иборат бўлиши кўзда тутилган. Бугунга қадар биргина Тошкент шаҳри ва вилояти бўйича жами 150 тадан ортиқ маиший техника воситаси ва  8000 та 250 граммлик кир ювиш кукуни ғолиблари аниқланди.

Фото: Зелений чай
Фото: Зелений чай
Фото: Зелений чай

Компания ходимининг таъкидлашича, “Акция О”ни рўёбга чиқариш учун компания мутасаддилари икки йил давомида керакли мутахассис ва маълумотларга асосланган ҳолда тайёргарлик кўришган. Акция ўзининг самарали натижасини кўрсатиши ва бу халқимизни хурсанд қилишига ишонч билдирмоқда. Акция ташкилотчилари томонидан ўтказиладиган совға топширишнинг кейинги босқичларида вилоят ғолибларини тақдирлаш режалаштирилган. Бу жараён барча вилоятларда, яъни ҳар бир ғолибнинг ўзи яшайдиган ҳудудга бориб амалга оширилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top