Ўзмиллийбанк «Milliy» мобиль иловасини расман ишга туширмоқда
Ўзмиллийбанк мобил банкинг хизмати расмий равишда ишга туширилаётгани ҳақида эълон қилди.
«Milliy» мобил иловаси – бу нафақат мобил телефон орқали пул маблағларини бошқариш учун бир восита, балки рақамли банкинг соҳасида Банкнинг ривожланишида эволюцион босқич ҳамдир.
Мижозлар «Milliy» мобил иловаси ёрдамида нафақат тўлов тизимларининг стандарт функцияларидан – масалан хизматларни тўлаш ва пластик карталардан маблағлар ўтказишдан фойдаланишлари мумкин, балки навбатлар, бланкаларни тўлдириш, шаҳар кўчаларидаги трафик ва ҳоказоларга вақт ажратмай, ўз ишларини енгиллаштириш имкониятига ҳам эгалар.
«Milliy» сервисининг асосий хусусиятларидан бири – пул ўтказиш бўйича хизматларнинг қиймати атиги 0,5 фоиз бўлганлиги. Шу билан бирга, ўтказма миқдорига лимит йўқлиги.
«Milliy» мобил иловасининг бошқа алоҳида жиҳатлари бу UzCard ва VISA NBU карталари бўйича қолдиқлар ва кўчирмаларни кўриш ҳамда мазкур карталарни масофадан блоклаш/очиш функциялари, шунингдек, Ўзмиллийбанк мижозлари ўз ҳисоб-рақамлари, депозитлари ва кредитлари бўйича маълумотлар олиш имконияти мавжудлиги.
«Milliy» сервисининг барча афзалликлари билан App Store ва Google Play’да ушбу иловани мобил қурилмага бепул юклаб олиш йўли билан танишиш мумкин.
Қўшимча маълумотни Ўзмиллийбанкнинг исталган бўлинмаси/филиалида ёки (0371) 150-70-94 ва 234-02-53 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
21:51 / 27.10.2022
Кўзи кўр, қулоғи кар “Миллийбанк”. Самарқандда фуқаро емаган сомсага пул тўламоқда
16:43 / 30.09.2021
Миллий банк 10 миллиард рубллик облигациялар жойлаштиради
16:54 / 14.09.2021
UZCARD пластик картадан пул ўғирловчи фирибгарлардан огоҳлантирди
17:41 / 13.04.2021