Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банкларда масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари кенг жорий қилинади
2018 йилда банк мижозлари бўлган жисмоний шахсларни рўйхатга олиш ва уларга хос рақам беришни жорий қилиш орқали Банк депозиторларининг миллий ахборот базасини (БДМАБ) модернизациялаш режалаштирилган. Марказий банк шу мавзудаги маълумотлари билан бўлишди.
Мобил тизимларнинг функционал имкониятларини кенгайтириш, ўз навбатида, фойдаланувчиларни масофадан идентификация қилиш тизимларини ривожлантириш заруриятини яратади. Масофадан идентификация қилиш банк хизматларини соддалаштирган ҳолда, банк операцияларини назорат қилиш талабларини таъминлайди. Мижозлар учун эса банк хизматларидан қоғоз ҳужжатларни қайта тақдим этмаган ҳолда фойдаланиш, банкнинг бир филиали мижози бўла туриб, бошқа филиаллари ва келажакда, бошқа банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини беради.
Масофавий идентификация қилиш банк хизматлари таннархи камайиши натижасида янги мижозларни жалб қилиш ҳамда молия бозорида рақобатни ривожлантириш имкониятини беради. Натижада бу ишларни йўлга қўйиш банк даромадини оширишга ҳам туртки бўлади.
Жисмоний шахсларга хос рақам ажратиш “Электрон ҳукумат” тизими учун ҳам долзарб бўлиб, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақамини идентификатор сифатида ахборот тизимларига жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Масофавий банк хизматларини (мобил-банкинг, интернет-банкинг) кенг жорий қилиш, ўз навбатида, янги банк хизматлари бўйича тегишли маркетинг ишларини олиб борилишини тақозо этади. Хорижий амалиётда, интернетнинг интерактив имкониятларидан фойдаланувчи банклар ижтимоий тармоқларда фаол реклама кампанияларини олиб боради.
Республикада фаолият юритаётган тижорат банклари ижтимоий тармоқлардан банк маҳсулотлари ва хизматлари бўйича маркетинг ишларини олиб бориш учун фойдаланишмоқда. Банклар томонидан (Ҳамкорбанк, Универсалбанк, Капиталбанк, Агробанк) ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган аккаунтлар банк маҳсулоти ва хизматлари бўйича маркетинг ишларини олиб боришнинг асосий воситаси бўлиб, мижозлар билан ўзаро алоқа ўрнатиш, мижоз тўғрисида керакли маълумотни йиғиш, мижозларни қўллаб қувватлаш сифатини ошириш учун хизмат қилмоқда.
Мисол учун, Агробанк ва Ҳамкорбанк ижтимоий тармоқлар орқали ўз мобил иловаларини доимий равишда тақдим қилади ва қайта алоқа сифатида фойдаланувчиларнинг таклиф ва эътирозлари ижтимоий тармоқда билдирилади. Натижада фойдаланувчиларнинг, яъни банк мижозларининг истакларига оператив равишда жавоб берилади, зарур ҳолларда тадбирлар амалга оширилади. Шунинг учун ижтимоий тармоқлар банклар учун мижозлар билан алоқа қилишнинг муҳим воситаси ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:50 / 28.08.2025
Ўзбекистонда Евроосиё банкининг лицензияси бекор қилинди
08:50 / 30.04.2024
АҚШ Молия вазирлиги Россия банклари билан операцияларга вақтинча рухсат берди
14:13 / 29.04.2024
FT: Ғарб банклари Россияда 800 млн евро солиқ тўлаган
12:47 / 10.04.2024