Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фавқулодда вазиятлар вазири Москва шаҳрига ташриф буюрди
Фото: ФВВ
2017 йилнинг 22 декабрь куни Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан икки томонлама ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Жўраев Москва шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф доирасида Рустам Жўраев Россия Федерацияси ФВВ Миллий Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази фаолияти билан яқиндан танишди. Россиялик ҳамкасблар Ўзбекистон ФВВ делегацияси аъзолари билан фавқулодда ҳолатларга тезкор муносабат билдириш борасидаги тажрибасини амалий тарзда намойиш қилди. Айниқса, космик кузатув панели орқали табиий офатларга тайёр туриш кўникмаси делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.
Шунингдек, келгусида доимий ахборот алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида Россия Федерациясининг Миллий бошқарув маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув марказлари ўртасида видеоконференция йиғилиши ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бошқарма бошлиқлари иштирок этишди.
Мавзуга оид
10:17 / 25.03.2026
272 та масжидда фавқулодда огоҳлантириш ускуналари ўрнатилди
19:23 / 22.03.2026
Бойсунда жарликка тушиб кетган аёл қутқарилди
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
12:22 / 03.03.2026