Жаҳон | 12:41 / 23.12.2017
22394
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда фожиа юз берди, ҳалок бўлганлар кўп

Фото: India Today

Ҳиндистон шимолида автобуснинг дарёга қулаши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, яна 15 инсон жиддий даражада жабрланди. Бу ҳақда India Today телеканали хабар бермоқда.

Автобус Ражистхондаги Савай-Мадҳопур шаҳридан Лалсот аҳоли пунктига йўл олаётган бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси жуда катта тезлик сабаб бошқарувни йўқотган. Автобус кўприкдан дарёга қулаган.

"Савай-Мадҳопур шаҳрида Банас дарёсига автобуснинг қулаши натижасида камида 30 киши ҳалок бўлди, яна 15 инсон жиддий даражада жароҳат олди", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, жабрланганларнинг барчаси яқин орадаги шифохонага олиб кетилди. Фожиа жойида қутқарув амалиётлари ўтказилмоқда.

Мамлакат бош вазири Нарендра Моди ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия изҳор этди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид