Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ал-Қудс бўйича қарор чиқарилишидан олдин Трампнинг қўнғироғини кутгандик – Эрдўған
Фото: РИА Новости
Туркия президент Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ маъмурияти Ал-Қудснинг Исроил пойтахти деб тан олинишини эълон қилишдан аввал Дональд Трампдан қўнғироқ кутганини маълум қилди.
“Биз АҚШ президенти билан у ёки бу масала бўйича алоқага чиқамиз. Бироқ айни вақтда у билан телефон мулоқоти ўтказиш бўйича аниқ қарор қабул қилинмаган. Трампнинг ўзи ҳам бизга қўнғироқ қилишини истардик. Трамп Ал-Қудс бўйича қарор қабул қилишдан аввал бизга қўнғироқ қилишини кутгандик. Фикримча, агар Трамп биз билан маслаҳатлашганда, бу хатога йўл қўйилмаган бўларди”, деб айтган Эрдўған Анқарадаги матбуот анжуманда.
Унинг айтишича, бу тилак Туркия айни вақтда Ислом ҳамкорлиги ташкилотида раислик қилаётгани билан боғлиқ бўлган.
Мавзуга оид
15:23 / 15.11.2023
Ғазодаги Ал-Қудс касалхонасидан беморлар ва ходимлар эвакуация қилинди
11:06 / 30.10.2023
ЖССТ: Исроилнинг Ғазодаги «Ал-Қудс» касалхонасини эвакуация қилиш талаби жуда хавотирли
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020