Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чеченистон парламенти норозилик сифатида тўлиқ таркибда Instagram’ни тарк этди
Фото: РИА Новости
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг Instagram’даги саҳифаси тўсиб қўйилгандан кейин республика парламенти депутатлари тўлиқ таркибда ижтимоий тармоқдан чиқиб кетишга қарор қилишган. Қодировнинг саҳифаси тўсиб қўйилгани ҳақидаги хабардан кейин парламент спикери Магомед Даудов Instagram’даги аккаунтини ёпган. У Қодировнинг саҳифасидан тақиқлов олинмагунча ижтимоий тармоқдан фойдаланмаслигини айтган. Маълум қилинишича, парламентнинг барча 41 депутати Даудовнинг бу ташаббусини тўлиқ таркибда қўллаб-қувватлаб, ижтимоий тармоқдан чиқиб кетган.
Қодировнинг ижтимоий тармоқдаги аккаунти 23 декабрда эрталаб ишламай қолган. Шунингдек, унинг Facebook’даги саҳифаси ҳам ишламаяпти.
Қодировнинг айтишича, унинг Instagram’даги саҳифаси АҚШ молия вазирлиги унга нисбатан санкциялар жорий қилгандан кейин ишламай қолган. Унинг фикрича, бундай хатти-ҳаракатлар ижтимоий тармоқнинг Вашингтондан мустақил эканлиги ҳақидаги тасдиқ “уйдирма” эканлигини кўрсатади. Қодиров ижтимоий тармоқнинг қўллаб-қувватлаш хизматига тушунтириш сўраб мурожаат қилган, бироқ ҳанузгача жавоб олмаган. Қодировнинг айтишича, унинг аккаунти расмий статусга эга бўлган, бу эса ижтимоий тармоқ аккаунтнинг хавфсизлигини таъминлаши кераклигини англатади.
Мавзуга оид
08:33 / 13.02.2026
ОАВ: ЙТҲдан кейин Адам Қодировнинг талоғи олиб ташланган
22:58 / 10.02.2026
«Қарамлик машиналари» - Instagram ва YouTube устидан суд жараёни бошланди
18:42 / 08.02.2026
Украина асирлигидан 20 нафар чечен қайтарилди. Улар жангсиз таслим бўлишганини айтишганди
14:47 / 12.01.2026