Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Instagram «Буюк тозалаш»ни ўтказди: миллионлаб сохта обуначилар ўчирилди
Машҳурлар миллионлаб обуначиларни йўқотди.
Фото: Anadolu Agency/Getty Images
Meta компаниясига тегишли Instagram ижтимоий тармоғи сўнгги йиллардаги энг кенг кўламли тозалашлардан бирини бошлади. 6 май кунидан бошлаб платформа ботлар, нофаол ва спам аккаунтларни оммавий равишда ўчиришни бошлади, бу эса бутун дунё бўйлаб миллионлаб фойдаланувчилар обуначилари сонининг кескин камайишига олиб келди.
Нима бўлди?
6-7 май кунлари Instagram бир неча соат ичида миллионлаб «ўлик жонлар»ни ўчириб ташлади. Оддий блогерлар ва брендлар ҳам, жаҳон машҳурлари ҳам жабр кўрди. Фойдаланувчилар содир бўлаётган воқеаларни «Great Purge of 2026» (Буюк тозалаш) деб атамоқда.
Юлдузларнинг йўқотишлари (8 май ҳолатига кўра):
- Кайли Женнер – 14-15 миллион обуначини йўқотди;
- Криштиано Роналду - йўқотишлар 7-8 миллиондан 18 миллионгача баҳоланмоқда (ҳозирча энг кўп обуначига эга - тахминан 666 миллион);
- Blackpink (расмий аккаунт) - тахминан 10 миллион;
Шунингдек, Селена Гомес, Ариана Гранде, Лионел Месси ва бошқаларнинг йўқотишлари ҳам сезиларли даражада кўп.
Оддий аккаунтлар ўртача 2-5 фоиз аудиторияни йўқотди, аммо фаол равишда «накрутка» қилганларнинг йўқотишлари анча кўп бўлиши мумкин.
Meta нима учун бундай қилмоқда?
Instagram ушбу «тозалаш»ни платформанинг ҳақиқийлигини ошириш истаги билан изоҳлайди:
- Реклама берувчилар учун статистика аниқлигини ошириш;
- Алгоритмларни ҳақиқий контентга нисбатан адолатлироқ қилиш;
- Бот-фермалар ва сунъий «накрутка»лардан халос бўлиш.
Бу биринчи шундай акция эмас, аммо кўлами бўйича Instagram тарихидаги энг йирикларидан биридир. «Тозалаш» ишлари давом этмоқда - яқин кунларда рақамларда яна ўзгаришлар кузатилиши мумкин.
Мавзуга оид
21:24 / 31.03.2026
Instagram ўзининг пулли обунасини синовдан ўтказишни бошлади
22:58 / 10.02.2026
«Қарамлик машиналари» - Instagram ва YouTube устидан суд жараёни бошланди
12:55 / 12.01.2026
Антивирус компанияси миллионлаб Instagram фойдаланувчиларининг маълумотлари сизиб чиқишини қайд этди. Instagram рад қилди
18:56 / 02.01.2026