Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боливия президенти Гватемалани ўз шаънини АҚШга сотганликда айблади
Боливия президенти Эво Моралес Гватемала ҳукуматининг АҚШ ортидан Исроилдаги элчихонасини Ал-Қудсга кўчириш қарорини танқид қилди.
“Бу жаҳон ҳамжамиятини мазаҳ қилишдир, Гватемала ҳукумати БМТ Бош ассамблеяси резолюциясини тан олмай, элчихонасини Ал-Қудсга кўчирмоқчи. Биз баъзи ҳукуматлар USAID’нинг (АҚШнинг халқаро тараққиёт агентлиги) арзимас ёрдамини йўқотмаслик учун ўз шаънини империяга пуллаётганидан афсусдамиз”, деб ёзди Моралес твиттерда.
Гватемала президенти Жимми Моралес 24 декабрда мамлакатнинг Тель-Авивдаги элчихонаси Ал-Қудсга кўчирилишини маълум қилган. Мамлакат ташқи ишлар вазири Сандра Ховель 26 декабрда элчихонанинг кўчирилиши ҳақидаги қарорни бажармасликка ҳеч қандай асос йўқлигини айтган. “Бу Гватемала давлатининг мустақил қарори, бу борада менга ҳеч қандай босим ўтказилмаган”, деб айтган Ховель.
Мавзуга оид
10:30 / 17.06.2026
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
10:33 / 28.02.2026
Боливияда самолёт қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
12:21 / 20.10.2025
Боливиядаги президентлик сайловида Родриго Пас ғалаба қозонди
21:17 / 11.07.2025