18:40 / 28.12.2017
4351

АПЛда янги мураббий

Фото: Суонси Сити

«Суонси Сити» клуби раҳбарияти «Шеффилд Уэнсдей»нинг собиқ мураббийи Карлуш Карвальялни янги мураббий этиб танлади. Ушбу 52 ёшли мутахассис 24 декабрь куни «Суонси» билан келишувга эришганидан кейин истеъфога чиққанди.

Португалиялик мутахассис билан 2017/18 йилги мавсум охирига қадар шартнома тузилган. Бу келишув кейинроқ узайтирилиши мумкин.

Карвальял уэльсликлар клубида 20 декабрь куни ишдан бўшатилган Поль Клемент ўрнини эгаллади.

«Суонси Сити» янги мураббий билан илк машғулотни ўтказиб бўлган. «Оққушлар» жамоаси 30 декабрь куни АПЛнинг 21-тури доирасида «Уотфорд»га қарши ўйнайди.

Top