Сифатли, ҳамёнбоп, мустаҳкам: «HAKIM METALL STROY» - катта иморатлар қуришда муносиб танлов
Янги йилда катта иморат қуришга бел боғладингизми? Унинг асосини барпо қилишда қайси материаллардан фойдаланмоқчисиз? Ушбу мақола орқали сиз ўзимизда ишлаб чиқарилаётган сифатли металл конструктор ҳақида маълумот олишга муваффақ бўласиз.
Ҳозирги кунда қурилиш материаллари орасида металл конструкциялар дунё бўйлаб кенг тарқалмоқда. Сабаби, замонавий иморатларнинг конструкциясида арматура ёки бошқа металл мосламалардан фойдаланиш қулай ва анча ҳамёнбопдир. Натижада, нафақат маблағ тежалади, балки бино каркаси қаттиқ ва мустаҳкам бўлади.
Металл конструкция – ўзига хос конструкция бўлиб, ундан қурилаётган бино ёки иншоотнинг каркаси йиғилади. Металл конструкциялари махсус саноат фабрикалари ва заводларида ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарувчиларнинг аксарияти ҳар қандай мураккабликдаги жиҳозларни ясаш баробарида уларни қурилиш майдонига етказиб бериш хизматини ҳам кўрсатади.
Ўзбекистонда «HAKIM METALL STROY» МЧЖ металл конструкциялар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания саналади. Компания бир неча йиллардан бери, кўплаб мижозларга сифатли металл конструкцияларни етказиб ҳамда ўрнатиб бермоқда. Шунингдек, кисловодск ва бошқа ҳар хил модуллар, ангарларни монтаж ва демонтаж қилиш ишларини бажаради. Жамият негизида Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида «NURAFSHON SULTON METALL» МЧЖ ташкил этилган.
Нима учун металл конструкция?
Металл конструкциялар ўлчами, тайёрланиш усули, конфигурацияси ва қўлланилиши жиҳатидан фарқланади. Металл конструкциялар, шунингдек, темир-бетон конструкцияларга қараганда қатор устун жиҳатларга ҳам эга:
* уларнинг вазни енгиллиги,
* монтаж ҳамда демонтаж ишларининг қулайлиги,
* қурувчиларга ташишнинг осонлиги,
* тезлик билан тиклаш имконияти.
Ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб айнан шундай конструкциялардан йирик савдо марказлари ҳамда қисқа муддатларда қурилиши талаб қилинган кўплаб бинолар барпо қилинмоқда.
«HAKIM METALL STROY» томонидан яратилган йирик савдо марказлари ва заводлар:
- Наманган шаҳридаги “ART SOFT TEX” МЧЖга қарашли 17 минг кв.м ер майдонига текстил фабрикаси;
- Жиззах вилояти Зомин туманидаги замонавий технологиялар асосида ташкил этилган «JIZZAX POULTRY» ҚК МЧЖга қарашли товуқхона фермасида металл конструкция ишлари.
- Андижон шаҳрида дори-дармон ишлаб чиқариш фабрикаси;
- Гулистон шаҳрида янги услубдаги замонавий “Гулистон деҳқон бозори”нинг металл конструкцияси;
- Тошкент шаҳри Сергели туманидаги “BML-GROUP” ҚК МЧЖга қарашли тиббиёт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи фабрика бино-иншоотлари;
- Тошкент шаҳри Алгоритм даҳасида барпо этилаётган йирик савдо маркази;
- Марғилон шаҳри ҳамда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш учун йирик ҳажмдаги замонавий музлатгич иншооти;
- Катта ҳажмдаги ангарлар (“аркаобразный”) ва омборхоналар ва ҳ.к.
Мижозлар манфаати ҳамиша устун!
Компания нафақат маълум бир турдаги конструкцияларни, балки буюртмачи хоҳиш-истагидан келиб чиққан ҳолда ностандарт моделларни ҳам ишлаб чиқаради. Бундай ишлар, шубҳасиз, махсус чизмалар ва техник ишланмалар ёрдамида амалга оширилади. аксар ҳолларда ишлаб чиқариш ва уларни ўрнатиш жараёни буюртмачилар тақдим этган чизмалар асосида бажарилади.
Малакали мутахассислар
Металл конструкцияларни лойиҳалаш, уларни ишлаб чиқариш ва монтаж қилиш – буларнинг барчаси замонавий қурилиш соҳасининг энг ёш, аммо истиқболли йўналишидир. Шундай экан, ҳар бир соҳада бўлгани каби бунда ҳам ўз ишининг усталарига мурожаат қилиш фойдадан холи бўлмаслиги сир эмас. Шу сабабли, «HAKIM METALL STROY» конструкциялари кўп йиллик тажрибага эга бўлган етук мутахассис ва муҳандислар томонидан ишлаб чиқарилади.
Асосийси, ҳамёнбоп нархлар
Сиз металл конструкцияларни бозор нархидан арзон ва келишилган нархларда харид қилиш имконига эга бўласиз. Ўз ишининг усталари эса сизнинг буюртмангизни юқори сифатда бажариб бериши кафолатланади!
Янги иморат қуришда ишончли ҳамкор излаётган бўлсангиз, юқори сифатли металл конструкциялар ишлаб чиқарувчи «HAKIM METALL STROY» компаниясига мурожаат қилинг.
Телефон:
+998 90 907-09-52,
+998 99 887-09-52,
+998 90 740-23-32.
Хизматлар лицензияланган! Маҳсулотлар сертификатланган!
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
13:30 / 22.08.2024
Эронда шифокорлар эркакнинг ошқозонидан 452 та металл буюмни чиқариб олди
10:20 / 16.05.2024
Ўзбекистонда олтин нархи яна бир грамм учун 1 млн сўмдан ошди
10:28 / 23.04.2024
Чирчиқда 13 тоннадан ортиқ рангли металлар талон-торож қилинишининг олди олинди
07:32 / 13.04.2024