Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзстандарт”нинг Самарқанд маркази “Тадбиркорга мададкормиз” лойиҳасини амалга оширмоқда
Қайд этиш жоизки, муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар негзида кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларини ривожлантириш, экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, уларга замонавий, чет эл бозорларида рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришда ва уни экспортга чиқаришда зарур ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий ёрдам кўрсатиш, мамлакатимизнинг экспорт қилувчи тадбиркорларини ташқи бозор конъюнктураси ўзгаришлари хавф-хатарларидан ишончли ҳимоя қилиш ҳар томонлама мустаҳкамлаб қўйилди.
Тадбиркорлик субъектлари ва ишбилармонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш уларга ўзаро ҳамкорликда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан “Ўзстандарт” агентлигинг “Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси ташаббуси билан Самарқанд вилояти Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси, Божхона бошқармаси, Санитария-эпидемология назорати маркази, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ветеренария бошқармаси, “Самарқандэкспертиза” шўба корхонаси ва вилоят телерадиокомпанияси ўртасида жорий йилнинг 25 декабр куни Меморандум имзоланди.
Ушбу имзоланган Меморандумнинг асосий мақсадларидан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги Қарор ва Фармонлари ижросини сўзсиз таъминлашда ўзаро тизимли ҳамкорлик алоқаларини янада чуқурроқ ўрнатиш ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган хизматлар сифати ва тезлигини ошириш этиб белгиланди.
Хусусан:
- Ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспорт қилинадиган янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларнинг ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш учун қулай шарт-шароит яратиш, маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларининг жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини ошириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги ПҚ-3377-сон Қарори;
- Ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспортга маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришни рағбатлантириш, маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг рақобатдошлигини ва молиявий барқарорлигини ошириш, ортиқча ва эскирган рухсат бериш тартиботларини бекор қилиш орқали ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 июндаги ПҚ-3077-сон Қарори;
- Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 05 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони;
- 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони ижросини таъминлаш.
Меморандум доирасида томонлар (меморандумни имзолаган ташкилотлар) товарнинг келиб чиқиш сертификатини, ветеринария, фитосанитария, санитария-эпидемиологик хулосаларни ва мувофиқлик сертификатларини расмийлаштиришда тадбиркорлик субъектларига рухсат берувчи тартиб-таомиллардан ўтиш жараёнини интерактив кузатиш имконини берадиган «Ягона дарча» идоралараро ахборот тизимига кириш орқали янада жадаллаштириш назарда тутилмоқда.
Тадбиркорларга кўрсатилаётган хизматларни тезкорлиги ҳамда сифатлилигини таъминлаш мақсадида мазкур меморандумни тузувчилар иштирокида “Тадбиркорга мададкормиз” клубини ташкил этиш ҳам режалаштирилмоқда.
“Тадбиркорга мададкормиз” клуби ягона интернет сайтини яратиш ва унга тегишли барча ахборот ресурсларини жойлаштириш шунингдек, онлайн мурожаатларни қабул қилиш ва ишонч телефонларига онлайн уланиш тизимини ишга тушириш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, “Тадбиркорга мададкормиз” клуби иштирокчилари томонидан конфренциялар, семинар-учрашувлар, сайёр қабуллар, матбуот анжуманлари, тренинг курслар, давра суҳбатлари ва оммавий ахборот воситалари орқали танқидий-таҳлилий кўрсатувлар тайёрлаш ва тўғридан –тўғри эфир орқали савол-жавоблар ўтказиш даврий равишда амалга ошириб борилади.
Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилаётган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, тез ўзгариб бораётган замон талабларига мослашиш ва энг асосийси тадбиркорлар, ишбилармонлар ва халқимизга ишончли, сифатли ва хавфсиз хизмат кўрсатиш – бош мақсадимиздир!
Мавзуга оид
17:10 / 12.08.2025
Юк ташувчилар доди: расмийларнинг хатоси товонини тадбиркорлар тўлайдими?
15:23 / 04.04.2024
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарига ўринбосарлар тайинланди
19:45 / 15.04.2021
Инсон саломатлиги учун хавфли деб топилган сариёғ импортига тақиқ қўйилди
23:00 / 31.03.2021