Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:40 / 29.12.2017
5885
1 дақиқада ўқилади
Португалия президенти фавқулодда жарроҳлик амалиётидан ўтказилди
Фото: Portugalresident.com
Португалия президенти Марсело Ребела ди Соза фавқулодда жарроҳлик амалиётидан ўтказилди. Бу унда киндик чурра тушиши сабаб рўй берди, деб хабар қилмоқда Reuters.
«Амалиёт январь ойига мўлжалланганди, бироқ президентнинг аҳволи ёмонлашгани туфайли у аввалроқ амалга оширилди», - дейилади хабарда.
Ди Соза иштирокидаги барча тадбирлар жарроҳлик амалиёти ўтказилгани туфайли бекор қилинди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш