Жамият | 22:50 / 30.12.2017
10960
1 дақиқада ўқилади

Қарши шаҳрида ногиронларга янги турар-жойлар топширилди

Фото: KUN.UZ

Қаршида кам таъминланган оилалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга янги турар жойлар барпо этилди. Қарши шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Райҳона Шерованинг Kun.uz мухбири Шуҳрат Шокиржоновга билдиришича, шаҳарда барпо этилган янги, 5 қаватли 7 та уйда 1, 2 ва 3 хонали 351 та квартира мавжуд.

Ану шундай кулардан бошланғич тўлови 100 фоиз давлат томонидан қопланган ҳолда, 5 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга тантанали топширилди.

Р.Шерованинг айтишича, учинчи босқичда уй-жой билан таъминланаётган ушбу ногиронлиги бўлган инсонларнинг бир нафари тикув машинаси ҳам билан таъминланган ва ўз уйида иш қилиши учун унга буюртмалар ҳам берилмоқда. Уларнинг яна уч нафари бошқа ташкилотларда ишлашади.

Тадбирда президентнинг давлат маслаҳатчиси Т.Худойбергенов, вилоят ҳокими З.Рўзиев, шаҳардаги ташкилот ва корхоналар вакиллари, фаоллари ва аҳоли вакиллари иштирок этишди.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов

Мавзуга оид