Жаҳон | 15:41 / 30.12.2017
21321
1 дақиқада ўқилади

Петербургдаги портлашда жабрланган Ўзбекистон фуқаросининг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Фото: РБК

Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармасининг маълумотларига кўра, 2017 йилнинг 27 декабрь куни «Перекресток» дўконида (Санкт-Петербург шаҳри) содир этилган портлаш оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқароси Ҳазраткул Аликуловнинг (исми аниқлаштирилди) ҳолати муваффақиятли жарроҳлик амалиётидан сўнг барқарор. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Александровский” номли 17-сон шаҳар касалхонасида ўтказилган жарроҳлик амалиёти натижасида унинг танасига жароҳат етказган жисм олиб ташланди.

Таъкидланишича, ТИВ Консуллик бошқармаси ва Ўзбекистоннинг Россиядаги консуллиги ходимлари Санкт-Петербург шаҳри расмийлари билан доимий алоқада бўлиб, теракт оқибатида жабрланганга тегишли қопловлар бериш бўйича чоралар кўрдилар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид