Штанга остида ҳалок бўлган ўсмир 7 кишининг жонига оро кирди
Австралиянинг Брисбен шаҳрида вафот этган ўсмирнинг тана аъзолари эвазига 7 кишининг ҳаёти сақланиб қолинди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
15 ёшли Бен Шоу 27 сентябрда спортзалда машқ қилаётганда 98 кг лик штангани устига тушириб юборган. У штанга остидан 30 дақиқадан кейин чиқариб олинган. Ўсмир шифохонага етказилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиша олмаган. Уч кундан кейин ўсмирнинг ота-онаси фарзандларини ҳаётни таъминлаш қурилмасидан узишга қарор қилишган.
Ўсмирнинг тана аъзолари 3 нафар бола ва 4 нафар катта ёшли инсонга кўчириб ўтказилган. 3 бола унинг юрак клапанларини олган. Бундан ташқари, икки беморга ўсмирнинг кўзлари кўчириб ўтказилган.
Мавзуга оид
20:59 / 13.10.2024
Чарлз III Австралиянинг республикага айланишига қарши эмаслигини билдирди
00:26 / 24.09.2024
Австралияда ёлғон чегирмалар эълон қилган супермаркетлар судга берилди
23:17 / 10.09.2024
Австралияда ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин
21:09 / 02.09.2024