Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тўла тақиқ йўқ». Россия КХДРга нефть етказиб бериш билан можарога изоҳ берди
Россия ТИВ ОАВнинг рус кемалари КХДРга санкцияларга қарамай нефть етказиб бераётгани ҳақидаги хабарларига изоҳ берди. Маълум қилинишича, Москва санкция режимига тўла ҳажмда риоя этмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» мамлакат ташқи сиёсий идораси матбуот хизматига таянган ҳолда хабар берди.
«Россия санкция режимига тўла ҳажмда ва қатъий равишда риоя этмоқда. Биз шуни эслатмоқчи эдикки, ёқилғини етказиб беришга, албатта, квоталар бор, бироқ тўла тақиқ йўқдир (2397-резолюция). Санкция режимига риоя этиш бўйича назоратни 1718-қўмита амалга оширади», - дея маълум қилишди ТИВдан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Reuters агентлиги Европа хавфсизлик хизматидаги манбаларга таянган ҳолда Россия танкерлари октябрь ва ноябрда Шимолий Корея кемаларига бир неча марта нефть қуйиб бергани, бу санкцияларга қарамай юз бергани ҳақида хабар қилганди.
Мавзуга оид
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026
Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев
20:34 / 05.06.2026
Бу хат қўполлик унсурларига эга — Путин Зеленскийнинг хати ҳақида
08:44 / 05.06.2026