Ўзбекистон | 22:50 / 31.12.2017
9692
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги хорижий олий ўқув юртларига 2023 йилга қадар солиқ имтиёзлари тақдим этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454 сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига кўра Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий олий ўқув муассасаларига солиқ имтиёзлари тақдим этилмоқда.

Президентнинг мазкур қарорига кўра, хорижий олий ўқув юртлари ўзларининг Ўзбекистонда амалга ошираётган таълим фаолиятидан 2023 йилнинг 1 январига қадар солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларнинг барча турларидан озод қилинмоқда.

Университетлар шунингдек, хорижий ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қисмидан ягона ижтимоий тўлов ҳамда жисмоний шахсларнинг даромадларидан солиқ ҳам тўлашмайди.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид