Нурмагомедов Макгрегорга жавоб қайтарди
Аралаш яккакурашлар бўйича россиялик жангчи Хабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегорнинг ҳақоратларига жавоб қайтарди.
«Овозингни ўчир», - деб ёзган россиялик жангчи твиттерда. У ёзувига хўроз кўринишидаги эмодзини ҳам қўшиб қўйган.
Аввалроқ Макгрегор Нурмагомедовнинг бразилиялик Эдсон Барбоза билан UFC 219 мусобақаси доирасидаги жанги якунлари бўйича кескин фикр билдирганди.
«Бу доғистонлик ўша кеча ит чиқиндисига ўхшаб кетди. Менга пул тўланг – ва Қирол қайтади. Тиззага чўкиб, мендан ўтириб сўранглар.
Мени шунчаки ишонтириб бўлмайди. Жорий йилда менинг янги брендим пайдо бўлади», - дея ёзган Макгрегор.
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли россиялик спортчи ҳакамларнинг бир овоздан қарори билан Барбоза устидан ғалаба қозонди. Шундан сўнг Нурмагомедов Макгрегор билан жанг ўтказиш истагида эканини маълум қилди.
Мавзуга оид
10:59 / 24.01.2021
UFC 257. Марказий жангда Порье Макгрегорни нокаутга учратиб, реванш олди
19:10 / 29.11.2019
Макгрегор қайтмоқда: у UFC афсонасига қарши жанг ўтказади
08:00 / 26.11.2019
Хабиб Нурмагомедов кейинги жангини Тони Фергюсонга қарши ўтказади
14:14 / 26.10.2019