08:30 / 04.01.2018
6061

Brent нефти нархи 2,5 йил ичида илк марта 68 доллардан ошди

Фото: Иллюстратив фото

Лондон биржасидаги савдолар вақтида Brent нефти нархи 68 доллардан ошди.

Нефть нархи 2,1 фоизга кўтарилиб, бир баррели учун 68,01 долларга етган. Мутахассисларнинг фикрича, нефть нархи АҚШда нефть захиралари камайиши кутилиши ва Эрондаги кескинлик сабабли кўтарилган.

Brent нархи охирги марта 2015 йил май ойида 68 доллардан қимматроқ турган. 

Top