Жаҳон | 00:05 / 04.01.2018
7690
1 дақиқада ўқилади

Флоридадаги шаҳарда 29 йил ичида илк бор қор ёғди

Фото: Twitter/ @invisibleman_17

Флорида штатининг шимолида жойлашган Таллахасси шаҳрида 29 йил ичида биринчи марта қор ёғди. Маҳаллий WCTV телекомпаниясининг маълум қилишича, қор қалинлиги 2,5 мм ни ташкил қилган.

Шаҳар полицияси ҳайдовчиларни йўлларда яхвонлик бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Флорида шимолидаги 5 та мактаб округи раҳбарияти ёмон об-ҳаво сабабли 3 январда тугаши керак бўлган қишки таътилларни узайтиришга қарор қилган, Орландо шаҳрида кўнгилочар боғлар ёпиб қўйилган.

Флоридага қўшни штатлар Жоржияда яқин кунларда 5-10 см, Шимолий Каролинада эса 8-13 см қор ёғиши прогноз қилинган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид