Ўзбекистон | 11:10
3471
1 дақиқада ўқилади

Баҳорда қор: Зомин тоғларида қор ёғди

Ўзгидромет маълумотига кўра, 16 апрель куни Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган Суффа ҳудудида баҳор фаслига қарамасдан қор ёғиши қайд этилди.

Фото: Видеодан кадр

Маълум қилинишича, соат 09:45 дан бошлаб денгиз сатҳидан 2400 метр баландликда жойлашган ҳудудда ўртача қор ёғган. Қор қалинлиги 2 сантиметрни ташкил этган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, баланд тоғли ҳудудларда баҳор ойларида ҳам қисқа муддатли қор ёғиши табиий ҳолат ҳисобланади. Суффа каби баландликда жойлашган жойларда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши натижасида бундай ҳолатлар кузатилиши мумкин.

Қайд этилишича, ушбу об-ҳаво ҳолати оқибатида ҳеч қандай талафотлар ёки фавқулодда вазиятлар кузатилмаган.

Маълумот учун, ҳодиса содир бўлган нуқтанинг географик координаталари 39°37ʼ36.4 шимолий кенглик ва 68°28ʼ19.5 шарқий узунлик сифатида қайд этилган.

Ўзгидромет аҳолидан об-ҳаво шароитидаги ўзгаришларга эътиборли бўлишни ва расмий маълумотларга таянишни сўраб қолган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид