Жамият | 17:25 / 04.01.2018
13822
2 дақиқада ўқилади

Қуръон мусобақасининг Тошкент шаҳри босқичлари бўйича маълумот берилди

2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 18 ёшдан – 40 ёшгача (туғилган йили – 1978й. дан – 2000й. гача) бўлганлар иштирок этиши мумкин бўлган 3 босқичдаги Қуръон мусобақаси ўтказилади. 

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати сайтида маълум қилинишича, қорилар мусобақасида Қуръони карим қироати бўйича иқтидори бўлган 18-40 ёшдаги барча эркагу аёл иштирок этиши мумкин.

Мусобақа икки йўналиш бўйича олиб борилади: ҳифз ва тиловат. Ҳифз йўналишида Қуръони каримни тўла ёд олган қори ва қориялар, тиловат йўналишида эса Қуръонни гўзал тарзда тиловат қила оладиган фуқаролар иштирок этади.

Иштирокчилар ёшга кўра иккига тақсимланади:
18‒25 ёшдаги иштирокчилар;
25‒40 ёшдаги иштирокчилар.

Тошкент шаҳри бўйича иштирокчиларни рўйхатга 2018 йилнинг 4 январидан бошлаб 13 январигача соат 10-00дан 19-00гача “Минор” жоме масжидида амалга оширилади (масъул: Муроджон Кабиров Тел.: +998712351733, +998974206264, +998949320022).

Иштирокчилардан талаб этиладиган ҳужжатлар:

  1. Тошкент шаҳрида мусобақада иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар Тошкент шаҳрида доимий пропискада бўлишлари шарт;
  2. Паспорт нусхаси;
  3. Сурат 4 дона (3.5*4.5 шаклда, оқ фонда).

Биринчи босқич - туман босқичи ғолиблари шаҳар босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади. Шаҳарда биринчиликни қўлга киритганлар республика босқичига йўлланма олади.

Мусобақа биринчи босқичининг ўтказилиш жойлари кейинроқ эълон қилинади.

UzA Qarshiyev Aziz
Тайёрлаган UzA Qarshiyev Aziz

Мавзуга оид