Президент Мурожаатномасига бағишланган семинар ўтказилди
«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Олий Мажлисига мурожаатномаси» мазмун моҳиятини ўрганишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистонни 2017-2021 йиллар мобайнида ривожлантириш дастури ҳисобланган «Ҳаракатлар стратегияси» бўйича 2017 йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширилган ишлар хусусида, шу жумладан, муаммолар ва уларнинг ечими борасида кўплаб юқори натижаларга эришилди. Мирзо Улубек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Олий ва Ўрта махсус талим вазирлиги, Маънавият маркази ва Маҳалла хайрия жамоат фонди билан биргаликда Олий талим муассасалари Маънавий-маърифий ишлар бўйича ректор ўринбосарлари, психологлар ва бир қатор фан ўқитувчиларига «Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Олий Мажлисига мурожаатномаси» мазмун моҳиятини ўрганишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Бундан кўзланган мақсад ҳар бир юртдошимизни, бугунги кунда бўлаётган жадал юксалиш жараёнларида фаол иштирок этишга, уларнинг манфаати давлатнинг устувор сиёсати даражасига кўтарилгани, кўплаб муаммолар ўз ечимини топаётгани каби масалалар билан юртимизда катта ўзгаришлар бошланганини тарғибот ва ташвиқот ишларини маҳаллаларга фан номзодлари, профессорлар ва олий таълим муассасалари психологлар тарафидан етказиш бўйича вазифалар белгилаб берилди. Семинарда Олий ва Ўрта махсус таълими вазирлигидан Отабек Бозоров, Манавият марказидан, Ўзбекистон Миллий университети маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Қодиржон Абдураҳимов, Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров ҳамда Фалсафа фанлар номзоди Музаффар Ортиқов томонидан тарғибот модули ҳамда президент мурожаатномасида келтириб ўтилган ҳар бир мақсад ва вазифаларга алоҳида тўхталиб, тушунтириш бўйича аниқ маълумотлар келтирилди.
Сўзга чиққанлардан мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров ўз нутқида «Биз тарихчилар 500 йил олдинги воқеалардан ҳайратланиб таассурот оламиз, лекин буюк тарих бошланган бир пайтда ҳайратланишимизга сабабчи бўлаётган ислоҳотлар замонида яшаётганимизни алоҳида таъкидлашим жоиз» деб айтиб ўтди.
Президентнинг илмли ва маънавий салоҳияти юксак, маърифатли шахслар сафини кенгайтириш борасидаги таклифлари, Фанлар академиясига кўплаб ёш академикларни сафи кенгайгани, президент нутқида буни «Келгуси йилда илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, бунинг учун зарур молиявий ресурсларни сафарбар этиш, ушбу жараёнда иқтидорли ёшлар иштирокини, ижодий ғоя ва ишланмаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш вазифаси эътиборимиз марказида бўлади» дея эътироф этганига алоҳида тўхталди.
Сўзга чиққанлардан Фалсафа фанлар номзоди, доцент Музаффар Ортиқов президент таъкидлаган «Халқаро ёшлар ассоциацияси тузиш» Янгидан янги Олий талим муассасалари жумладан, «Журналистика ва оммавий комуникациялар университети» ташкил қилиш, бюрократияни бартараф этиш ва «Электрон ҳукумат» тизимини жадал ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва белгиланган вазифаларга тўхталди.
Шунингдек, Тарғиботни самарали ташкил қилиш каби вазифаларга тўхталиб ўтди. Бугун, янги инновацион имкониятлар даврида ҳар бир фуқаро давлат тақдирини халқи билан боғлаган бир пайтда, ўз ҳиссасини қўшиши ва ривожланишнинг стратегик моҳиятини тарғиботчисига айланиши кераклиги таъкидланди.
Мавзуга оид
12:05 / 20.12.2022
Барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилади
18:04 / 06.12.2022
Миллий университетдан йўқолган нодир қўлёзмалар иши: кутубхона раҳбари озод қилинди
08:11 / 16.10.2021
Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази ташкил этилади
13:37 / 14.01.2021