Light | 20:40 / 05.01.2018
17053
2 дақиқада ўқилади

Камҳаракат ҳаёт тарзи жуда хавфли экани айтилди

Фото: reactor

Удине ва Падуи Университетлари тадқиқотчилари камҳаракат ҳаёт тарзининг инсон соғлиғига таъсири ўрганилган тадқиқот ўтказишди. Икки ҳафта мобайнида ҳаракатсиз қолдирилган кекса ёшли кишиларни тадқиқ қилиш жисмоний фаолликсиз мушак атрофияси анча мураккаб кечишини кўрсатди. 

Олимларнинг сўзларига кўра, турли ёшдаги кишиларда ҳам худди шундай мушаклар атрофияси кузатилади  — жисмоний ҳаракатнинг йўқлиги, нотўғри овқатланиш ва зарарли одатлар оғир юрак касалликларини келтириб чиқариши баробарида тўғридан-тўғри моддалар алмашинувига таъсир қилади. Бу эса тана массасининг ўсиши ва гормонал баланснинг бузилишига сабаб бўлади.  

Олимлар шунингдек камҳаракат ҳаёт тарзи натижасида юзага келган касалликлар нафақат мушак тонусларининг қайта тикланишини қийинлаштириши, балки кўп ҳолатларда инсонни мустақил ҳаракатланиш имконидан ҳам маҳрум қилиши мумкинлигини таъкидлашди. Организмни тонусда ушлашга доир амалий тавсиялар кўпчиликка маълум — ҳатто қисқа муддатли мунтазам сайрлар ҳам организмнинг нормал ишлашга ёрдам беради. 

Мавзуга оид