Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиноят иши бўйича жарима ундириш учун ҳужжатлар уч кун муддатда юборилади
3.01.2018 йилдаги “Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан Жиноят-процессуал кодексининг 531-моддасига тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Ҳукмнинг жарима солишга ва бошқа мулкий ундиришларга тааллуқли қисмини ижро этиш учун ижро варақалари ёки уларнинг дубликатлари маҳкумнинг яшаш жойидаги ёхуд жазони ўташ жойидаги, шунингдек маҳкумнинг мол-мулки турган жойдаги давлат ижрочиларига юборилади.
Мазкур норма аниқлаштирилди.
Биринчидан, белгиланишича, ижро варақасига (унинг дубликатига) суд қарорининг нусхаси илова қилиниши керак.
Иккинчидан, ҳужжатларни юбориш муддати белгиланди - суднинг қарори қонуний кучга кирган ёки иш апелляция инстанцияси судидан қайтарилган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмай.
Учинчидан, кўрсатилишича, ҳужжатлар биринчи инстанция суди томонидан юборилади.
Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 5.01.2018 йилда кучга кирди.
Мавзуга оид
10:21 / 16.07.2026
Паспорт ва ID-картани йўқотганлик учун жарима бекор қилиниши кутилмоқда
11:01 / 14.07.2026
Йўлбўйи пулли автотураргоҳлар учун ҳақ тўламаганларга жарима қўлланиши мумкин
11:15 / 13.07.2026
Тадбиркорларни қўрқитиб пул олган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
21:36 / 12.07.2026