Стокҳолмдаги метро станцияси яқинида портлаш юз берди
7 январда Стокҳолм жанубидаги метро станцияси яқинида портлаш содир бўлди. Портлашга қўл гранатаси сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда полиция вакили Ларс Альваршё SVT телеканалига маълум қилди.
“Гап жанговар портловчи қурилма ҳақида кетмоқда. Айни вақтда биз бу қўл гранатаси бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқдамиз. Бу гранаталар кўпинча собиқ Югославиядан келтирилади. Эҳтимол, улар қаердадир ертўлада кўп йиллар давомида ётган бўлиши ва хавф туғдириши мумкин. Биз бу гранаталар олдинроқ портламаганидан таажжубдамиз”, деб айтган полициячи.
Портлаш ҳақидаги хабар Тошкент вақти билан 15.07да олинган. Маълум қилинишича, воқеа оқибатида 60 ёшли эркак жароҳат олган. Кейинроқ у шифохонада вафот этган. Воқеа жойида у билан бирга 45 ёшли аёл ҳамроҳи бўлган. Аёлнинг айтишича, эркак бир буюмни ерда ётганини кўриб, уни олишга қарор қилган. Шунда буюм унинг қўлида портлаб кетган. Аёл ҳам жароҳат олган.
Полиция ушбу ҳодисани теракт сифатида таснифламаяпти.
Мавзуга оид
12:40 / 04.10.2024
Стокҳолмда муқобил Нобел мукофоти лауреатлари эълон қилинди
07:42 / 05.09.2023
Стокҳолм ва Тошкент ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар очилади
12:05 / 27.08.2023
Ярим асрни қаршилаган «Стокҳолм синдроми»: тан олинмаган ташхис нега ҳамон машҳур?
08:31 / 04.12.2021