Трамп Шимолий Корея етакчиси билан музокаралар ўтказишга тайёр
АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини, бироқ бундай мулоқот маълум шароитдагина ўтиши мумкинлигини айтди.
“Мен доим музокараларга ишонаман. Бироқ сиз бизнинг позициямизни биласиз, у жуда қатъий. Аммо мен музокаралар ўтказган бўлардим. Менда бу билан ҳеч қандай муаммо йўқ”, деб айтган Трамп журналистларнинг саволига жавобан.
Трамп “Бу дастлабки шартларсиз музокаралар ўтказишингизни англатадими?” деган саволга “Йўқ, бундай эмас” деб жавоб қилди.
“У (Ким Чен Ин) ҳазиллашмаётганимни билади. Ҳеч қанча, бир фоизгина ҳам. У буни билади. Шу билан бирга бу музокаралар тинч ва яхши қарорга олиб келса, бу бутун инсоният, бутун дунё учун ажойиб натижа бўларди”, деб айтган Трамп.
Трамп, шунингдек, Жанубий Корея ва Шимолий Корея ўртасидаги музокараларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтди ва АҚШ жоиз бўлган вақтда бу жараёнга қўшилиши мумкинлигини истисно қилмади. Аввалроқ Оқ уйда Пхеньян ядро ва ракета синовларини ўтказишни бас қилса, у билан музокаралар ўтказишга тайёр эканликлари маълум қилинганди.
Мавзуга оид
19:37 / 18.11.2024
Ким Чен Ин КХДР ҳарбийларига мурожаат йўллади
19:12 / 15.11.2024
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024